Шенген зонаси ёки бошқа айрим давлатларнинг кўп марталик визаларига эга ҳиндистонликлар ўша визаларнинг амал қилиш муддати мобайнида Ўзбекистонга визасиз кириши ва виза олмасдан 30 кунгача қолиши мумкин бўлди. Улардан Ўзбекистонни тарк этиши учун авиачипта ҳам тақдим қилиши талаб этилади.
Мазкур фармон Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган кун – 29 августда имзоланган.









