Тошкент марказида тонг саҳарда кўп йиллик дарахт қулаши оқибатида икки автомобиль шикастланди. Ҳодиса соат тахминан 07:00 атрофида Махтумқули кўчасининг «Форумлар саройи» ва «Ўзбекистон» меҳмонхонаси жойлашган қисмида содир бўлган.
Қулаган дарахт йўлни тўсиб қўйгани сабабли мазкур ҳудудда ҳаракат вақтинча тўлиқ чекланган. Ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар ҳамда ободонлаштириш ходимлари иш олиб бормоқда.
Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.










