Боғим кўрки гулимни,
Асрагин Парвардигор!
Мехрибоним синглимни!
Беғуборим фариштам!
Озодаю сариштам.
Асрагин Тангрим хар дам!
Мехрибоним синглимни!
Онам каби парвонам,
Ғамхўр мехри бир олам,
Дард чектирма сира хам,
Мехрибоним синглимни!
Ёмонлардан йироқ қил,
Армонлардан йироқ қил.
Келажагиин порлоқ қил!
Мехрибоним синглимни!
Ширин забон сўзлари,
Иболи гул юзлари,
Ёшланмасин кўзлари!
Мехрибоним синглимни!
Ор номуси сирдоши,
Хаё бўлсин йўлдоши.
Кулсин омад қуёши!
Мехрибоним синглимни!
«Мухлиса» бону исми!
Фаришта мисли хусни,
Бахтли қилгин шу қизни!
Мехрибоним синглимни!
Аллохим шукур минг бор,
Шундай мўнис синлим бор.
Гард қўнмасин кўнгли қор!
Мехрибоним синглимни!
Мен бахтлиман қанчалик,
Менга шараф акалик.
Қадри баланд шунчалик!
Мехрибоним синглимни!
Кўзмунчоқ тақиб қўяй!
Орзу рўёбин тилай.
Хамиша бахтли кўрай!
Мехрибоним синглимни!
Куз хазон этмасин хеч!
Боғим кўрки гулимни.
Асрагин Парвардигор!
Мехрибоним синглимни!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@opasingiIlar - Гўзал опа-сингиллар канали
