Мен учун доимо топади имкон,
Бироз оғрисам гар, ёнимда ҳар он,
Меҳрибон ожизам қадрлайди жон,
Шундайин ширин сўз синглим бор менинг.
Ўзин ўйламайди вафодор бир мард,
Номусим ўйлайди, қўндирмайди гард,
Кайфият кўтариб, олар мендан дард,
Шундайин ширин сўз синглим бор менинг.
Ҳазилар қилади, кулдирар юзим,
Онамга ўхшайди, қувонар кўзим,
Худодан ўргилай, омадли ўзим,
Шундайин ширин сўз синглим бор менинг.
Ҳурматим қилади, мақтасам ҳам кам,
Болалик эслаймиз, тўпланамиз жам,
Бирлашсак доимо ҳордиқли бу дам,
Шундайин ширин сўз синглим бор менинг.
Бахтлиман, бахтимга кўзлар тегмасин,
Уларни Оллоҳим доим асрасин,
Меҳр-оқибат асло йўқолмасин,
Онамдай меҳрибон синглим бор менинг.
✍️ Солиҳабегим
( Дилафруз Шаҳирхоний)
@opasingiIlar - Гўзал опа-сингиллар канали



