Шохликлари тошқин сой анҳор.
Фариштадек эрка хокисор,
Мени шундай гўзал синглим бор.
Ҳар изидан очилиб гулзор,
Қоши камон киприги ёйи.
Мени шундай гўзал синглим бор,
Ғуруримдир унинг чиройи.
Қизлар экан палаҳмон тоши,
Кетар бугун айтилиб ёр ёр.
Ғам кўрмасин қувончли ёши,
Борар уйи бўлсин бахтиёр.
Она уйдан кетар чоғингда,
Бир қувониб бир оғрир кўнглим.
Униб ўсгин янги буғингда,
Беозорим беғубор синглим.
Ойдан гўзал кундан-да гўзал,
Кўз тегмасин ҳуснига зинҳор.
Фаришта-ю ҳурлардан ўзар,
Мени тенгсиз гўзал синглим бор
✍️МУЗАФФАР ТEМИРОВ
@opasingiIlar - Гўзал опа-сингиллар канали
