МЕҲРИБОНИМ ОПАМ❤️ 💐Қадрингиз бир дунёча сизни, Дур гавҳарсиз дурлар… — OPA SINGILLAR — TG.ME

❤️​​МЕҲРИБОНИМ ОПАМ❤️

💐Қадрингиз бир дунёча сизни,
Дур гавҳарсиз дурлар ичида,
Самимийсиз, меҳрибон доим,
Сиз онамга ўхшайсиз жуда.

💐Куч оламан сўзларингиздан,
Кулишингиз жонимга дармон,
Меҳр томар юзларингиздан,
Борингизга шукур опажон.

💐Узилмасин кўнгил риштамиз,
Дийдорлашиб турайлик ҳар дам,
Ишонганим сиз фариштамсиз,
Меҳрибоним ўзимнинг опам.

💐Дарду алам кўрманг дунёда,
Доим қувонч шодликка тўлинг,
Меҳрилигим менинг бахтимга
Доим соғу саломат бўлинг

Хуршид Карим

@opasingiIlar - Гўзал опа-сингиллар канали❤️
❤11👍7
August 31, 2026 12.3K 461