Namstudy: post #2378 — TG.ME

Айтишларича, денгизнинг ўз кайфияти бўларкан. Яқинлашганинг сари ҳайбатидан, чексизлигидан, жозибасидан беихтиёр кайфиятинг кўтариларкан. Шу сабабли ҳам бир бор денгизга борган одам яна боргиси келаркан.

Агар атрофингизда қалби денгиз одамлар бўлса-чи? Олдида кайфиятингиз кўтариладиган, суҳбатларини мудом қўмсаб яшайдиган, тафти илиқ, юзи иссиқ одамлар....Бирпасда  соғиниб қоладиганингиз.

Ёнингиздаги шундай одамларни қадрланг,  токи қачон истасангиз, олдиларига  қанот қоқиб бора олинг...

@namstudy
👍2❤1
January 17, 2026 415 1