⚡️2026 ЙИЛ 1 СЕНТЯБРДАН ЎЗБЕКИСТОНДА НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
▪️Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилади: бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади. Шу санадан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланади.
▪️Паррандачилик лойиҳаларига 10 фоизли кредитлар берилади: паррандачилик хўжаликлари, парранда омихта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади.
▪️Чорвачиликда наслдор қорамоллар учун субсидия ажратилади: 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январгача наслчилик хўжаликларига ўстиришга қолдирилган идентификация қилинган урғочи наслдор қорамолларни сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилади.
▪️Талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва рўйхатдан ўтиш бир вақтда амалга оширилади: талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабани турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.
▪️Қишлоқ хўжалигига оид айрим субсидияларни ажратиш ваколати агентликка ўтказилади: Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг айрим субсидияларни ажратиш ваколати Аграр соҳада тўловлар агентлигига ўтказилади.
▪️Туризм соҳасида тадбиркорларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади: Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий сайёҳларни жалб қилишга қаратилган бир қатор харажатлар қоплаб берилади.
▪️Жарима қўлланилмайди: 2023 — 2026 йиллар давомида айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш режимига ўтган тадбиркорлик субъектларига товар ҳисобини юритмаганлик бўйича қўлланилган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш ва келгусида ушбу ҳолат бўйича жарима қўлланилмайди.
▪️Жариманинг тўланмаган қисми ҳисобдан чиқарилади: 2026 йил 1 январга қадар шаклланган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқарилади.
▪️Автобусларда йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади: брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган шаҳар автобусларида йўловчи автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаши керак бўлади.
▪️Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади: алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим, ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб этиш бўйича “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади.
▪️Ичимлик суви лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади: “Ўзсувтаъминот” АЖ фойдаланишига топшириладиган барча ичимлик суви ва оқова сув инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади.
▪️ЯИДХПда виртуал тўлов карталари жорий этилади: Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да тижорат банкларининг виртуал тўлов карталарини жорий этиш режалаштирилган.
▪️Келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ечими юзасидан чоралар кўрилади: Электр энергиясининг йиллик истеъмоли 5 млн кВт-соатдан юқори бўлган тадбиркорлар билан алоҳида ишлаб, муаммо ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаган ҳолда уларнинг ечими бўйича чоралар кўрилади.
▪️Саноат зоналари хатловдан ўтказилади: Ҳудудлардаги умумий майдонининг 60 фоизидан ортиқ қисмида лойиҳалар ишга тушган саноат зоналарини тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ва хатарларни аниқлаб, бартараф қилиш чораларини кўрилади.
▪️Меҳмонхоналарга валюта банкоматлари ўрнатилади: Меҳмонхоналарда нақд хорижий валютани айирбошлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун Валюта банкоматлари ўрнатиш ишлари бошланади.
☝🏻2026 йил 1 августдан жорий этилган ўзгаришлар ҳақида мана бу ерда хабар берилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
September 3, 2026 34