Бугун, 1 сентябрь — Билимлар куни муносабати билан Наманган вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланди. Таълим муассасаларида «Биринчи қўнғироқ» тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий ўқув йилида вилоятда 70 минг 838 нафар болани биринчи синфга қабул қилиш режалаштирилган. Биринчи синфга қабул қилинадиган барча ўқувчилар «Президент совғалари» билан таъминланади.


