hikmat #rahm #mehr #şafqat #muhabbat Раҳм-шафқатдан бебаҳра инсон… — Muxlis.uz — TG.ME

#hikmat #rahm #mehr #şafqat #muhabbat

Раҳм-шафқатдан бебаҳра инсон, аввало, ўзига зулм қилади. Аллоҳнинг раҳматига эришган кишилар эса барча мавжудотга меҳр билан муносабатда бўладилар. Улар гўё тиканлар ичида ҳам ифор таратадиган гул кабидир.

Мавлоно Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек:

"Ой қоронғи тунга сабр қилгани учун кечаларни ёритувчи тўлин. ойдин ойга айланди.

Тиканнинг дўстлигига бардош бериб, чиройли сабр қилгани учун гулга хушбўй ифор ва нафис ранг насиб қилди.

Бир-бирингиздан ўпкалаб, ранжиш учун баҳоналар ўрнига, меҳрли бўлиш учун чоралар қидиринг".


Ой қоронғуликдан қочмагани учун порлайди. Гул тиканлар орасида ўсгани учун ҳам ўзининг гўзаллиги ва ифорини сақлайди.

Демак, инсон ҳам муҳитнинг ёмонлигига эргашмасдан, эзгулиги билан атрофини гўзал қилиши керак.

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤22💯4👍3🤯1
September 16, 2026 3.5K 34