Жазирама ҳаво ҳарорати 50 даражага яқинлашаётган бўлсада, Самарқанд вилояти Йўл-патруль хизмати ходимлари йўлларда туну кун сидқидилдан хизмат олиб бормоқда. 👮🚔
Сизнинг манзилингизга соғ-омон етиб боришингиз, йўлларда хавфсизлик таъминланиши учун улар ҳар қандай об-ҳаво шароитида ўз вазифасини масъулият билан бажаради. 💙
❗️Ҳурматли ҳайдовчилар!
🌞 Иссиқ ҳавода узоқ вақт руль бошқараётган бўлсангиз:
🚗 Тез-тез қисқа танаффус қилинг;
😴 Ҳолсизлик ёки уйқу босаётганини сезсангиз, йўлни давом эттирманг;
⚠️ Тезликни меъёрида сақланг ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг.
🤝 Йўлдаги хавфсизлик — барчамизнинг масъулиятимиз!
@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


