
#ayollar_fiqhi
АЁЛ КИШИНИНГ ОВОЗ ЧИҚАРИБ ҚИРОАТ ҚИЛИШИ
САВОЛ: Аёл киши уйида намоз ўқиганда овоз чиқариб қироат қилиши жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, аёл кишининг ўзи ёлғиз намоз ўқиган пайтида ҳам овоз чиқариб қироат қилиши жоиз эмас. Чунки Аёллар барча намозларда махфий қироат қиладилар. Яъни, фотиҳа ва сураларни ҳамда бошқа зикрларни фақат ўзлари эшитадиган даражада махфий ўқийдилар.
Шунингдек, Фотиҳа сураси тугагандан кейин айтиладиган Омийнни ҳам ўзлари эшитадиган даражада паст овоз билан айтадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
@muminauz 
muminauzportali
12
8
1September 6, 2026 3.5K 65