xabar #anjuman #muftiy 🌙 ҚОҲИРАДА ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН… — Mumina.uz — TG.ME

#xabar #anjuman #muftiy
🌙 ҚОҲИРАДА ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

🗣Бугун, 2 сентябрь куни Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳомийлигида ҳамда Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман ўз ишини бошлади.


🌙 "Глобал ўзгаришлар шароитида оилавий масалалар: оилани ҳимоя қилиш, унинг келажаги ва миллий-диний ўзликни асрашда фатво ёндашувлари" мавзусидаги мазкур илмий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқда.

🌍 Икки кун давом этадиган халқаро йиғинда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи муфтийлар, таниқли уламолар, халқаро исломий ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда соҳа мутахассислари қатнашмоқда.

✅ Анжуман кун тартибидан замонамизнинг қуйидаги энг долзарб масалалари ўрин олган:

🟢– Глобаллашув, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект даврида оила институти дуч келаётган муаммоларнинг илмий таҳлили;

🟠– Замонавий оилавий инқирозларни пухта тадқиқ этиш ва уларга шаръий ҳамда амалий ечимлар топиш;

🟢– Виртуал муҳитнинг оилавий муносабатларга таъсирини ўрганиш ҳамда уларни мустаҳкамлаш йўллари;

🟠– Миллий-диний ўзликни сақлаш ва зарарли медиа контентларга қарши курашда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш.
⚡️ Халқаро анжуман тафсилоти билан сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали танишиб боришингиз мумкин.

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🚀@muminauz 🌺
📱muminauzportali
❤9👍5
September 2, 2026 1.6K 4