siyrat 🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР Кунларнинг бирида… — Mumina.uz — TG.ME

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР

Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларига сутоналари Ҳалимаи Саъдия келди. Муҳаммад алайҳиссалом: "Хуш келибсиз, онажон", дея устиларидаги ридони ечиб, унинг оёқлари остига пойандоз қилдилар. "Онажон, шунинг устига ўтиринг", дедилар.


Қаранг, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг сутоналарига қанчалик эътибор ва ҳурмат кўрсатмоқдалар! Биз умматлар бу борада ҳам у зотдан ўрнак олишимиз лозим. Афсуски, бугунги кунда аксарият одамлар ўзининг туққан онасига кийимини ечиб тўшаш тугул, хонага кирганида ўрнидан туриб, салом ҳам бермаяпти.

📚"Тасаддуқ, ё, Расулуллоҳ! соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобидан

🚀@muminauz
📱muminauzportali
❤20👍3
August 29, 2026 4.4K 40