⚡️Умумтаълим фанларидан 2026 йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари
Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонлар сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.
Миллий сертификат учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.
Миллий сертификат имтиҳонлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.
Муҳим эслатма: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646 сон қарори қарорига кўра, имтиҳон ўтказиладиган жой, сана ҳамда муайян ҳудуд бўйича ўтириш ўринлари сони Билимни баҳолаш агентлиги томонидан белгиланади. Шу сабабли, ҳудуд учун белгиланган лимит тўлгач, мазкур ҳудуд бўйича рўйхатдан ўтиш ёпилади.
