Мигрантларнинг фарзандлари Россияда 18 ёшга тўлмасдан туриб ишлай оладими?
Россияда ўсмирлар қонуний равишда 16 ёшдан, айрим ҳолларда эса 14-15 ёшдан бошлаб ишлашлари мумкин. Бироқ, хорижий фуқаролар ишлаш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлишлари шарт.
Ота-онанинг меҳнат патенти уларнинг фарзандига татбиқ этилмайди, бундай ҳужжатни эса фақат 18 ёшга тўлгандан кейингина мустақил равишда олиш мумкин. Шу сабабли, ишлаш учун патент талаб қилинадиган ўсмирлар вояга етмасдан туриб ишга жойлаша олмайдилар.
Вақтинчалик яшашга рухсатнома (РВП) ёки доимий яшашга рухсатга (ВНЖ) эга бўлган ўсмирлар, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар, жумладан, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари бундан мустасно. Улар Меҳнат кодекси талабларига риоя қилган ҳолда, патентсиз ҳам 18 ёшга тўлмасдан ишлашлари мумкин.
Вояга етмаганлар учун қисқартирилган иш куни, шунингдек, тунги вақтда, белгиланган вақтдан ортиқча ҳамда хавфли шароитларда ишлашга чекловлар ҳам назарда тутилган.
Обуна бўлинг @migrant_mobile

4
1September 6, 2026 6.2K 5 4