Қарийб ярим млн ўзбекистонлик таксичилик қилмоқда
Давлат солиқ қўмитасига кўра, такси агрегаторлари орқали йўловчи ташиш билан 481,1 минг ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар шуғулланмоқда.
Агрегаторлар орқали 4 107 нафар аёл фаолият юритмоқда.
2026-йил январ-август ҳолатида:
— такси хизматини кўрсатган 7,9 мингдан ортиқ ҳайдовчи 100 млн сўмдан кўп даромад олган;
— 50-100 млн сўм – 31,5 минг ҳайдовчи;
— 10-50 млн сўм – 124,4 минг ҳайдовчи;
— 5-10 млн сўм – 59,9 минг ҳайдовчи;
— 1-5 млн сўм – 123,6 минг ҳайдовчи;
— 1 млн сўмгача – 133,7 минг ҳайдовчи.
Энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар - Cobalt, Nexia ва Lacetti. Электромобиллар эса 2,5 % ни ташкил этади.
@migrant_mobile

10
4
2September 5, 2026 5.2K 3 8