тарбияланувчи ва ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни гуруҳдошлари ва синфдошлари олдида муҳокама қилмаслик;
тарбияланувчи ва ўқувчиларни оммавий изза қилмаслик;
тарбияланувчи ва ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватнинг олдини олиш;
таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;
тарбияланувчи ва ўқувчиларга шахсан маънавий-ахлоқий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;
таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган ҳар қандай хулқдан тийилиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш;
бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;
ёшлар орасида миллий қадриятлар, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремизм, радикализм таъсирларидан, “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш;
ўқувчиларни дарсдан чиқариб юбориш, дарсга киритмаслик каби ҳолатларга йўл қўймаслик;
таълимий-тарбиявий фаолият давомида тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлмаслик;
таълим-тарбия машғулотларида диний ташвиқот олиб бормаслик;
таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келмаслик;
таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмаслик;
таълим муассасаси ҳудуди ва биносида тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган тадбирларни ташкил этмаслик лозим.