❗️Расмий баёнот
Наманганда 5 яшар қизнинг зўрланганига оид ишни Бош прокурор шахсан назоратига олди
2026 йил сентябрь ойида Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотида вояга етмаган шахс зўрланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 112-модда (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) лари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши Наманган вилояти прокуратурасининг иш юритувига ўтказилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.
Жиноятга алоқадорлиги, унинг ҳолатларини яшириш ёки масъул шахсларнинг ҳаракатсизлиги билан боғлиқ ҳар бир аниқланган ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.
Воқеалар ривожини кузатамиз ва зўравонга энг оғир жазо берилишига умид қиламиз.
📢 @Marhamat_Bugun | Eng tezkor va ishonchli yangiliklar

16
3
2September 26, 2026 1.3K 4