MARHAMAT_BUGUN: пост #55349 — TG.ME

❗️Халқаро майдонда юксак эътироф: Шавкат Мирзиёев етти ойда бешта давлатнинг нуфузли ордени билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий ташрифларида муҳим бир жиҳат кўзга ташланмоқда: давлат раҳбари қайси мамлакатга бормасин, деярли ҳар сафар ўша давлатнинг олий ёки энг нуфузли орденларидан бири билан тақдирланмоқда.

Масалан, 2026 йил бошидан буён Шавкат Мирзиёев бешта хорижий давлатнинг юксак мукофотига сазовор бўлди. Февралда Покистонда“Нишони Покистон”, июлда Грузияда“Олтин мўйна”, ҚирғизистондаI даражали “Манас” ордени топширилди.

Августда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Тошкентга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёевга “Ҳайдар Алиев” орденини топширди. Бугун эса Сербияда давлат раҳбари Сербия Республикасининг I даражали Ордени билан тақдирланди. Етти ой ичида — бешта давлатнинг юксак олий мукофоти.


Бундай эътирофлар ортида Президент Шавкат Мирзиёевнинг йиллар давомида олиб борган фаол ва кучли дипломатияси, дунё етакчилари билан шаклланган ишончли муносабатлар ҳамда Ўзбекистонни халқаро майдонда янги даражага олиб чиққан сиёсий ирода турибди.

📢 @Marhamat_Bugun | Eng tezkor va ishonchli yangiliklar
🎉2👍1👏1
September 8, 2026 1.1K