Тезкор ⚡️⚡️Бугун кутилган ва кутилмаган янгиликлар бўлиши кутилмоқда… — MARHAMAT_BUGUN — TG.ME

#Тезкор

⚡️⚡️Бугун кутилган ва кутилмаган янгиликлар бўлиши кутилмоқда


Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган

Кун тартиби: Маҳаллада аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизимни жорий этиш тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, прокурорлар, ички ишлар, божхона, солиқ органлари бошлиқлари, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, иқтисодиёт соҳасига алоқадор барча бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек маҳаллалар уюшмаси, "Нуроний", маънавият ва маърифат маркази раҳбарлари, бош имом-хатиблар, "Ислоҳотлар штаби" аъзолари, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман ҳудудий вакиллари, Марказий банк ва тижорат банкларининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, туманлардаги барча "маҳалла еттилиги" аъзолари ва маҳалла банкирлари таклиф этилган

📢 @Marhamat_Bugun | Eng tezkor va ishonchli yangiliklar
September 3, 2026 743 1