#менинг_фикрим
Бу видеодаги ҳолат ва билдирилган фикрлар тугриси мени жуда жахлимни чикарди.
Жамиятимиздани асосий муоммо хам айнан шунда, маъсулиятни нотўғри тақсимлаш ва аёл кишига барча юкни ортиб қўйишдир.
Энг биринчи кузга ташланган холат бу "экспертларни" мехнаткаш ва оила масьулиятини буйнига олган аёлни айбдор қилишлиги бутунлай ахмокликдир.
Аёл киши 3 та жойда ишлаб, оилани бўйнида кўтариб юрган бир пайтда, "Балки эрингизга етарлича мотивация бермагандирсиз?", "Эрга нисбатан муносабатингизни ўзгартирганмисиз?"* деган саволлари эркакни бутун айбини яширишга уринишдир.
Энг кизиги эркакнинг вазифаси шунчаки "ичиб кетмаслик"ги эмиш. Кечирасизу аел хам ичмайди. Нима бу энди кахрамонликми?
Бу аслида энг жуда паст стандарт.
Эркак киши оилани таъминлаш, молиявий маъсулиятни ўз зиммасига олиш ва оила посбони бўлиши керак. Шунчаки ичмай ўтиргани учун уни "маъсулиятли" деб бўлмайди.
Видеодаги мутахассислар ёки меҳмонлар "15–18 йилдан бери ишламаган бўлса ҳам, ичиб кетмапти-ку, демак у ҳам ўзича маъсулиятли"* дейиши тугриси хеч кайси мантикка тугри кемайди
Уларни гапи бўйича, аёл ҳам 3 та жойда ишлаб, рўзғор тебратсин, ҳам фарзанд тарбияласин, ҳам уй ишини қилсин ва яна устига-устак эрини "руҳлантириб, мотивация бериб" ўтирсин. Бу ўта адолатсиз ёндашув.
Асл Муаммо Қаерда?
Оила баланси бузилган, Аёл киши барча рўзғор ва молиявий юкни ўз зиммасига олган сари, эркак киши ўз маъсулиятини унутиб, пассив ҳолатга ўтиб қолади.
Иккинчи муоммо эса бу гипротекция ва эркалик: Эркак кишига ҳар қандай ҳолатда баҳона топиб бериш (шароит оғир, мотивация йўқ, хотини яхши гапирмайди) уни маъсулиятсиз килади, яьни жамият узини шунака ахмокона гаплари билан эркакларни борган сари масьулиятсиз кераксиз обьектга айлантиради
Маъсулиятни аёлга ағдариб, эркакни оқлаш оилалардаги муаммоларни ечмайди, аксинча чуқурлаштиради.
Хуш сизнингча бунака эр нега керак?
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
КАЙНОНАЛАР МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag