“Диплом олсам бўлди, иш ўзи топилади” деб ўйлайсизми? Унда рақамларга қаранг.
2014 йилда биздаги битирувчиларнинг атиги 6–7%и олий таълимга кира олган. Ўша пайт диплом камёб эди, шунинг учун диплом иш топишда реал устунлик берган. Ҳатто айрим катта ташкилотларда ҳам олий маълумотсиз ходимлар кўп бўлган.
2024 йилда эса бу кўрсаткич 47.7%га етди — деярли ҳар икки битирувчидан биттаси талаба. Яқин йилларда бу рақам 70%га чиқиши кутилмоқда. Яъни бозорга минглаб дипломли ёшлар бир вақтда кириб келмоқда.
Натижада диплом энди устунлик эмас, балки ишга кириш учун минимал талабга айланди. Шундай талабаларни биламанки, вақтида давлат мукофоти ёки стипендиясини олган бўлса ҳам, яхши иш топа олмаяпти ёки кичик маошга ишламоқда. Афсуски, олий маълумотли мардикорлар армияси ҳам шаклланаяпти.
Энди савол бошқа: сизни қолганлардан нима ажратиб туради?
Сизни ажратиб турадиган нарса эса — soft ва hard skillлар: мулоқот ва жамоада ишлаш қобилияти, муаммоларни ҳал қилиш, креативлик, вақтни бошқариш, камида 2–3 та тил билиш, аниқ касб, networking, одоб ва интизом. Меҳнат бозорида айнан шулар ютиб чиқадилар.
Ҳамда глобал иш бозори шуни кўрсатадики, кўпгина компаниялар soft skillларга катта эътибор бермоқда: уларни ишга қабул қилишда 92% мутахассислар hard skillлар билан бир қаторда soft skillларни ҳам жуда муҳим деб ҳисоблайди, ва бу тенденция фақат кучаямоқда.
@platformauzb_live
Forwarded fromplatformauzb_live

February 9, 2026 911 3