хайрли_тонг
Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-муҳаббат кўрсатган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қадр-қийматини билсак кифоя...
Ассалому алейкум!
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин.
Ҳаёт ташвишлари ёмғирдек гўё...
Ҳар кимнинг ҳаётида ташвишлардан асраш учун соябон тутадиган одами бўлади. У ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларига илиқлик, ёруғлик олиб киради. Сизни ҳаётингизда ҳам шундай инсонингиз дойимо бор бўлсин.
Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.
Кунингиз хуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин!
30
17
2
1
1August 22, 2026 8.8K 107