Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) “Молиявий ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш”ни (рўйхат рақами 3923, 2026 йил 13 август) давлат рўйхатидан ўтказди. ✅ Унга кўра:
молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами баланс, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капиталдаги ўзгаришлар, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, изоҳлар ва тегишли қиёсий маълумотларни ўз ичига олади;
молиявий ҳисоботларда муҳим маълумотларни яшириб қўйиш ёки уларни нотўғри жамлашга йўл қўйилмайди. Фойдаланувчи учун муҳим бўлган маълумотлар алоҳида кўрсатилиши ёки изоҳларда батафсил тушунтирилиши керак ва бошқалар.