Ўзини ўғирлашганини маълум қилган Анорбанк асосий акциядори… — Kun Videolari 🎥 — TG.ME

Ўзини ўғирлашганини маълум қилган Анорбанк асосий акциядори ҳисобланган Қаҳрамонжон Олимов энди ўзи қидирувга берилди

The Insider маълумотига кўра, молиячи Қаҳрамонжон Олимов Ўзбекистонда сиртдан ҳибсга олиниб, халқаро қидирувга берилган. У одам ўғирлашни ташкил этишда айбланаётгани айтилмоқда.

2025 йилда Олимов Парижда ўғирлаб кетилгани, қийноққа солингани ва ундан $10 млн талаб қилинганини маълум қилган эди. Аммо The Insider ва L’Express суриштирувида бу воқеа саҳналаштирилган бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи зиддиятлар аниқланган. Нашр манбасига кўра, энди Олимовнинг ўзи ўғирлашни ташкил этганликда гумон қилинмоқда.

👉 @Kun_Uz
September 19, 2026 21.6K 4