30 август куни Жиззах вилояти Зафаробод туман ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов ўзига бириктирилган KIA Seltos русумли хизмат автомобилида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани айтилмоқда. Манбаларга кўра, автомобил катта юк машинасининг орқа томонига урилган, рулда ҳокимнинг мактабда ўқийдиган ўғли бўлган.
Манбага кўра, тан жароҳатлари олган ота-бола дастлаб Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо уларнинг аҳволи оғир бўлгани боис тез ёрдам машинасида Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Жиззах шаҳридаги филиалига олиб кетилган.
Маълумот учун, Ғайратжон Эшпўлатов 2024 йил 5 мартидан бери Зафаробод тумани ҳокими лавозимини эгаллаб келмоқда.


