БОЛАГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИК — ТАРБИЯ ЭМАС!
Бугун каналимизга Косонсойдаги мактаблардан бирида бошланғич синф ўқувчисига нисбатан ўқитувчи томонидан жисмоний куч ишлатилгани, бола қўпол сўзлар билан таҳқирлангани акс этган видео келиб тушди.
Видеони болаларнинг манфаати ва шахсий дахлсизлигини инобатга олган ҳолда каналимизда тарқатмасликка қарор қилдик.
Аммо бир нарсани эслатиб ўтишни муҳим деб биламиз: бола қандай хато қилган бўлмасин, уни уриш, камситиш, ҳақоратлаш ёки қўрқитишни тарбия усули деб бўлмайди. Мактаб бола қўрқадиган эмас, ўзини хавфсиз ҳис қилиб, билим оладиган жой бўлиши керак.
Фарзандларимизга таълим билан бирга меҳр, ҳурмат ва хавфсиз муҳит ҳам керак.
@KOSONSOY
28
15
4September 16, 2026 8.8K 33 30