Украинанинг истеъфога чиққан бош прокурори Россияда яна қидирувга… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

Украинанинг истеъфога чиққан бош прокурори Россияда яна қидирувга берилди

Украинанинг истеъфога чиққан бош прокурори Россияда қайтадан қидирувга берилди. Россия Ички ишлар вазирлиги базасидаги маълумотларга кўра, у ҳозирда жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича қидирилмоқда. Бироқ айнан қайси модда эканлигига аниқлик киритилмаган.

Кравченко 2017-йилда Россия Федератсиясида адмирал Александр Виткони ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортиш иши бўйича сиртдан ҳибсга олинган эди.

Аввалроқ Украина оммавий ахборот воситалари Кравченко Зеленский билан учрашгани ва суҳбат мавзуси фиргарлик кол-марказларига ҳомийлик қилишда гумонланаётган идора ходимлари атрофидаги жанжал сабабли ишдан бўшатиш бўлгани ҳақида ёзган эди.

@KOSONSOY
❤24
September 7, 2026 13.8K 17 1