Путин америкаликлар билан Украинадаги низони ҳал қилиш бўйича… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

Путин америкаликлар билан Украинадаги низони ҳал қилиш бўйича музокараларни давом эттиришга тайёр

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путиннинг Трамп вакиллари Уиткофф ва Кушнер билан учрашуви якунлари ҳақида маълумот берди. Россия раҳбари америкаликлар билан Украинадаги низонинг сиёсий-дипломатик ечимларини излаш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш ниятида эканини тасдиқлаган.

Учрашув 3 соат-у 10 дақиқа давом этган ва унда муҳим масалалар очиқ-ойдин муҳокама қилинган. Бу АҚШ музокарачиларининг Россияга саккизинчи ташрифидир. Путин суҳбат давомида Россия қўшинларининг махсус ҳарбий оператсия ҳудудидаги муваффақиятларини қайд этиб, низонинг барча туб сабабларини бартараф этиш зарурлигини таъкидлаган.

АҚШ вакиллари учрашувга жиддий тайёргарлик кўришган ва вазиятни тартибга солиш бўйича бир қатор таклифларни илгари суришган. Уиткофф ва Кушнер эртага Киевда ўтказиладиган учрашувларда Путиннинг низони ҳал қилиш бўйича билдирган фикрларидан фойдаланишга ваъда беришган. Шунингдек, музокараларда
❤10👌2
September 6, 2026 6K 2