Жигарчилик қарзи Камолдан қарз олиб тонган Султон касал бўлиб қолди… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

🌙 Жигарчилик қарзи

Камолдан қарз олиб тонган Султон касал бўлиб қолди. Камол набираси Дониёрни олиб, Султонни кўргани отланди. Дониёр ҳайрон эди, ахир амакиси ёмонлик қилганди. Султонникига боришганда, у қувониб кетди. Ҳеч бири қарздан гап очмади. Чиқишларида Султоннинг хотини пул тўла тугунча узатиб, узр сўради. Камол тугунчани олиб, қайтариб берди: «Султоннинг муолажасига ишлатинг». Дониёр бобосининг бу ишидан ҳайрон бўлди. Бобоси эса: «Бормасам, жигар жигар билан борди-келди қилмай кетарди. Султон пулга хиёнат қилган бўлса, мен жигаршиликка хиёнат қилайми? Қариндошлик риштасини авлодларга ўтказиш ҳам қарз», деди.

Яқинлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва қариндошлик ришталари ҳеч қачон узилмасин. Кўнглингиз хотиржамликка тўлсин, хайрли тун!

@KOSONSOY
❤31👍9
September 4, 2026 13K 8 26