Болгария президенти Румен Радев Европа расмийларининг узоқни кўра олмаётгани ҳақида гапирди
Румен Радев Европа давлатларини ўзларининг узоқ масофали қуролларини юборишга ва Европада ишлаб чиқарилган қуроллар, у ердан олинган маълумотлар ҳамда европалик инструкторлар ёрдамида Россия ҳудудининг минглаб километр ичкарисига зарба беришга ундашни ўйламасдан қилинган иш деб ҳисобламоқда.
Унинг таъкидлашича, агар узоқ масофали қуроллардан бошқа бир давлатнинг орқа фонига ҳужум қилиш учун фойдаланилса, қарши томон бунга тинч қараб турмайди, балки жавоб қайтаради.
Шунингдек, Болгария раҳбарининг сўзларига кўра, Европа Россиясиз яшаши мумкин, бироқ у билан қарама-қаршиликда узоқ вақт яшаб қолиши амри маҳол.
@KOSONSOY

18
11
3September 4, 2026 14.4K 2 4