Йўл қуриш – энг савобли амаллардан. Бу тушунча муборак динимизда ҳам… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

Йўл қуриш – энг савобли амаллардан. Бу тушунча муборак динимизда ҳам, миллий қадриятларда ҳам ўз аксини топган. Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар, алломалар ҳикматлари замирида ҳам мана шундай савобли ишларга тарғиб қилинган.

“Йўл қуриш – савоб” деган пурмаъно нақли замирида ҳам ана шу ҳаёт ҳақиқати мужассам, десак, муболаға бўлмайди. Негаки, кичик бир йўл ёки кўприк бунёд этилиши туфайли қанчадан-қанча одамлар мушкули осонлашиб, манзили яқинлашади.

@KOSONSOY
👍30❤17
September 2, 2026 6.7K 4 8