Замонавий тиббиёт юзлаб йиллар олдин айтилнан бу муборак гапларни… — Aziz Jo‘rayev | Jo’rayevjon — TG.ME

📌Замонавий тиббиёт юзлаб йиллар олдин айтилнан бу муборак гапларни тасдиқлайди.

Ҳар хил соғломлашиш, диетология курсларига эҳтиёж қолмас эди агар тўғри илм олганимизда

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини турғизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир», дедилар».

Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши жуда кўп таом ер эди. Бас, мусулмон бўлди ва оз таом ейдиган бўлиб қолди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинди. Шунда у зот:
«Албатта, мўмин бир ошқозон ила ейди. Кофир эса етти ошқозон ила ейди», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган. 

Расмий, ишончли манба
Islom.uz
Тазкия дарслари (112-дарс). Қорин ва фарж шаҳвати (биринчи мақола)
Инсоннинг йўлдан озишига, гуноҳларга гирифтор бўлишига кўпроқ қорин ва фарж шаҳвати кўйига тушиш сабаб бўлади. Бу икки шаҳват унга берилга
October 24, 2025 335 1