Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак!
Бугун қалбимизда фахр билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигини қарши оляпмиз.
Мустақиллик – бу ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, эртанги кунимизга ишонч билан қараш, фарзандларимизга озод ва фаровон юрт қолдириш имкониятидир.
35 йил давомида юртимиз, энг муҳими, инсонлар ҳаёти ўзгарди. Бу ўзгаришларнинг ҳар бирида халқимизнинг меҳнати, сабри, ишончи ва орзуси мужассам.
Азиз юртдошлар! Барчангизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги билан самимий табриклайман!
Юртимиз тинч, оилаларимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Жамол Носиров























