Зилзилабардошлилик ва қурилиш сифати ҳақида гапирсак, кўпчиликнинг энсаси қотади. Лекин масаланинг жиддий томони шундаки, бу мавзуни четлаб ўтиб бўлмайди. Бугун бутун дунёда кучли зилзилалар хавфи, қурилиш сифати ва биноларнинг сейсмик барқарорлиги масаласи жуда жиддий муҳокама қилинмоқда. Энг муҳими — хавф юз бергандан кейин эмас, ундан олдин тайёр бўлиш. Зилзилабардош қурилиш — қўрқитиш учун эмас, инсон ҳаётини ҳимоя қилиш учун керак.
August 15, 2026 27.3K 28 13