ЯНА САХНА ОРТИДА (Давоми) Баъзан ҳолатни сиқиб чиқараман, иррационал фикрларимни рационалга ўзгартиришга ҳаракат қиламан. 😌 Имкон бўлмаса, устоздан ёрдам оламан. 📝 Устозни доим безовта қилгим келмайди, чунки уларнинг қанча ўқувчилари бор. Ҳар биттасига жавоб бериш учун анча вақт керак булади. Устоз билан гаплашиб муаммоларимни ҳал қилиб, йўлимда давом этаман. 🔍 Ҳар бир нарса ижобий ва салбий томонларга эга. 🌗 Психоанализ илмини тушунган одамга ижобий ва салбий таъсирлари бор. 🧠 Ижобий томони: мижозни кузатиб, тинглаб, муаммолари қаердан келаётганини тахмин қиласиз. 👂 Психодиагностика қиласиз, ечимини топасиз. Сўраб-суриштирасиз. 🗣️ Салбий томони: саҳна ортидаги кадрларда инсонларнинг асл юзи намоён бўлади. 😶 Ичингизда англаб турган нарсани атрофдагиларга сўзлаб бера олмайсиз. Воқеада иштирок этаётган шахсларнинг ниқобини сиз хаёлингизда ечасиз ва кўрасиз. 🎭 Атрофдагилар эса йўқ. 🚫 (Давоми бор ) Каналимизга уланинг 👇 t.me/ilmalnafs
1