САХНА ОРТИ КАДРИ (Давоми) Биз яъни инсонлар шахслараро муносабатлар… — Ota-onalik maktabi — TG.ME

САХНА ОРТИ КАДРИ (Давоми) Биз яъни инсонлар шахслараро муносабатлар пайтида баъзан "сахна орти кадри" ҳодисаларига дуч келамиз 🎭. Сиз билан гаплашаётган инсоннинг сўзи бошқа, танасидаги ҳаракатлари бошқа гапларни сузлаб туради 💬🕵️‍♂️. Буни кимлардир англаб етади, кимлардир йўқ. Психоанализдан тушунчаси бор инсон миясида эса хоҳлайдими-йўқми, автомат анализ кета бошлайди 🧠⚙️. Бу гапирилаётган гапларни асоси нима? Нима мақсаддан бу воқеалар кетяпти? Воқеа қаҳрамонлари қандай инсонлар? 🤔 Ҳаммасини кўриб, англаб, тушуниб ва тахминий хулосалар қилади. Шундай пайтда кўриб англаб туриб жим туриб томоша қилишга мажбур бўласиз 🤫👀. Чунки, сиз у ҳолатни айтиб тушунтириб бера олмайсиз. Атрофдагилар "шу ерда ва ҳозир" кўзи билан кўриб турган вазиятни тан олади. "Сахна орти"да нималар бўляпти, англашмайди. Ҳа, ҳамма ҳам тушуниб етмайдиган ҳолат. Менда ҳам бундай вазиятлар учраб туради. Миямда фикрларим ўртасида тортишув бошланади 💭⚔️. Нега инсонлар бунчалар икки юзламачи? Нохотки бу инсон шундай бўлса, бўлиши мумкин эмас... Ниқоб ўзгартириш шунчалар осонми? 🎭✨ Кўпчиликни хабари бўлса керак, шахс кун давомида сонияда, дақиқада, соатда ниқобларини ўзгартириб туради 🕰️🔄. Давоми бор😊. Мободо фикрлар тугри келмай колган жойлари булса узр сурайман. Одатда ёзган нарсаларимни кайта-кайта укиб тахлил килиб кейин пост килар эдим. Хозир коралама холида куйиб юборяпман. Каналимизга уланинг 👇 t.me/ilmalnafs

June 25, 2026 90 1