САХНА ОРТИ КАДРИ 🎭. Мен сизларга "сахна орти кадри" ҳақида қисқача… — Ota-onalik maktabi — TG.ME

САХНА ОРТИ КАДРИ 🎭. Мен сизларга "сахна орти кадри" ҳақида қисқача маълумот берган эдим. Ҳозирги кунда "клиник психология" курсида амалиёт ўтаётганлигимиз сабаб пост қўйишга вақтим бўлмаяпди. Эрталаб амалиёт, тушдан кейин назарий маърузалар ўқитилади. Шу сабабли вақтим бўлганда қисқача бўлса ҳам ёзиб боряпман. Мен сизларга айтмоқчи бўлган сахна орти кадрим "Яширин келишувлар" деган кадрга тўғри келади 🤫. Кўчма маънода (Ҳаёт ва сиёсат) 🌍 Яширин келишувлар: Омма эътиборидан йироқда, ёпиқ эшиклар ортида содир бўладиган воқеалар 🔒. Ҳа айни шу "ёпиқ эшиклар" ортида бўлаётган воқеаларга мос. Мана психоанализда ўқиганимга ҳам бир неча йил бўлибди. Психоанализни жуда аъло даражада ва мукаммал ўрганганм деб айта олмайман. Аллоҳ юктирганича билимга эга бўлдим 📚. Биз яъни инсонлар шахслараро муносабатлар пайтида баъзан "сахна орти кадри" ҳодисаларга учраб қоламиз. Сиз билан гаплашаётган инсоннинг сўзи бошқа, танасидаги ҳаракатлари бошқа гапларни сўзлаб туради 🗣️🤐. Ҳозир эслай олмайман қайсидир файласуфнинг бир сўзи бор эди. "Дунё асли сахна. Биз сахнада ўз ролларимизни ижро этамиз" 🎬. (Давоми бор😂) Каналимизга уланг 👇 t.me/ilmalnafs

June 25, 2026 78