✒️РЕАНИМАЦИЯ ЭШИГИ ОРТИДАГИ БОЛА.
...Бир кун боламнинг холати огирлашиб, реанимацияга олишди. Эшик тагида унинг йигиларини эшитиб, юрагим парча -парча бўлди. Олдига қўйишмади. Роса ялиндим. "Хуши жойидаку. Бир марта кириб тинчлантириб чиқай. Сийгиси келяпти шекилли. Мен тўсмасам сиймасди. Хатто памперсга сиймайди" деб ёлвордим. Аммо ҳеч ким мени эшитмади.
Уч кундан сўнг уни қовугига қўйилган пешоб катетри билан олиб чиқишди.
Ҳамшира бидирлаб(шифокор эмас! ) "метастаз берган шекилли. Ўсимта сийдик йўлини босиб қўйибди. Бола сиелмаяпти" деди. Вахоланки ўсимта қорин бўшлигида эмас, боламнинг бошида эди. Хонага олиб кириб, чириллаб йиглаетган боламнинг катетрини сугуриб ташладим. Унинг чинқириқлари тиниб мустақил сия бошлади....
Яна бир онанинг изтиробларидан: Болалар гемотолия, онкология ва клиник иммунология марказида болани реанимацияга олишса тамом, юрак ховучлаб кутамиз. Сиз иккинчи фикр хақида сўраяпсиз. Агар ренанимация дўхтирига " боланинг холати хақида бошқа касалхона, бошқа дўхтир билан ҳам маслахатлашмоқчимиз. Улар реанимациядани муолажалар хақида сўрашяпти. Боламнинг ахволи хақида сиз билан гаплашмоқчи" десак қовоқлар осилиб, " манга ишонмасангиз, олиб кетинг ўшанга деб бақириб юборган пайтлари бўлган.
Яна бир онанинг изтироблари;
Даволовчи врачдан тайинли жавоб олиш ўта мушкул.
Реанимацияга кирдими мавхумликда , юрагимиз пўкиллаб кутамиз.
Яна бир она;
"Болани реанимацияга олишса охирги марта кўраетгандай юрагимиз тўхтаб қолади. Чунки ичкарига тирик кириб, жасади чиққан болаларни ўз кўзимиз билан кўрдик. Ёлгон бўлмасин, яхши врачлар ҳам бор. Аммо умумий қоидалар барибир огирда. Нахотки, меҳримизга мухтож боламизнинг қўлидан ушлаб ўтиролмасак...
Бу оналарнинг огзидан чиққан алоҳида-алохида воқеалар бўлсада ўзи реанимацияга мухтож тизим ҳақидаги сигналлардир.
Реанимация нима ўзи?
Кўпчилик реанимацияни "ҳаммага кириш тақиқланган жой" деб тушунади.
Аслида эса болалар реанимацияси — бу энг юқори технологиялар билан бирга энг юқори инсонийлик талаб қилинадиган бўлимдир.
Чунки бу ерда битта эмас, икки бемор бор.
Биринчи бемор — бола, иккинчиси — унинг ота-онаси.
Болада оғриқ бўлади.
Ота-онада эса қўрқув.
Иккаласини ҳам даволаш керак.
Илмий тадқиқотлар нима дейди?
Сўнгги ўн йилликларда болалар интенсив терапиясида бутун дунё қарашини ўзгартирди.
Аввал:
"Ота-она халақит беради." дейиларди.
Ҳозир:
"Ота-она даволаш жамоасининг бир қисмидир" деган қараш илгари суриляпти.
Чунки тадқиқотлар шуни кўрсатдики: Агар ота ёки она болага қанчалик яқин бўлса
боланинг юрак уриши барқарорроқ бўлади;
стресс гормонлари камаяди;
оғриқни енгилроқ қабул қилади;
оғир психологик асоратлар камаяди;
шифокор билан ишонч ортади;
низолар камаяди.
Энг муҳими —
ота-она боласининг овозини ҳаммадан яхши билади.
"Бу йиғи оғриқ йиғиси эмас, қўрқув йиғиси..."
Буни бирорта монитор айта олмайди.
Бир пайтлар бутун дунёда реанимациялар деярли бир хил ишлаган.
Бугунчи?
Болалар интенсив терапияси бўйича АҚШ, Канада, Европа ва Туркияда сўнгги йигирма йилда катта ўзгариш бўлди.
Бу ўзгаришнинг номи:
Family-Centered Care — Оила марказли тиббиёт.
Бу шунчаки чиройли шиор эмас.
Бу халқаро стандарт.
АҚШдаги кўплаб йирик болалар шифохоналарида реанимация эшиги деярли ёпилмайди.
Операция вақтида ёки фавқулодда ҳолатлардагина чеклов бўлади.
Аммо қолган вақтда ота-она:
боласининг қўлини ушлаб ўтиради;
эртак ўқиб беради;
суҳбатлашади;
оғриғини биринчи бўлиб сезади;
шифокор билан ҳар куни режани муҳокама қилади.
Кўп марказларда ҳатто эрталабки врачлар консилиумида ҳам ота-она иштирок этади.
Чунки болани энг яхши танийдиган одам — унинг ота- онасидир.
Европада нима учун бу қадар ишонч бор?
Европанинг аксарият мамлакатларида боланинг ҳуқуқлари алоҳида ҳимоя қилинади.
Бола касал бўлса, нега онасидан ажратишимиз керак?
Оғир касалликнинг ўзи ҳам катта стресску.
Болани яқинларидан ажратиш яна бир психологик жароҳат бўлади.
Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатди .
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18
12
5
2September 3, 2026 1.5K 3