ИБРАТЛИ ДУНЁ: #80954 жазба

Инсоннинг орзулари бўлиши керак —
Ортидан қувиб, унга интиладиган.

Севган инсонлари бўлиши керак —
Улар учун жонини фидо қила оладиган.

Қадриятлари бўлиши керак —
Ҳеч нарса учун улардан воз кечмайдиган.

Севгиси бўлиши керак —
Уни эваз кутмасдан бера оладиган.

Умидлари бўлиши керак —
Ҳеч қачон тугамайдиган...

Ва энг муҳими:
Инсоннинг инсонийлиги бўлиши керак —
Ҳеч қачон ўлмайдиган...!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29