Ишхонадаман. Хонага кўринишидан 40 ёшлардаги бир киши кириб келди…

Ишхонадаман.
Хонага кўринишидан 40 ёшлардаги бир киши кириб келди.

- Ассалому алайкум. Опа, фарзандли бўлган эдим. Метрика олиш учун нима қилишим керак.
- Эр-хотинни паспорти ва ЗАГС қоғоз керак бўлади.
- Ие, ҳужжатларни олиб келмабману, шундай ёзиб беравермайсизми?
- Йўғ-е, бўлмайдида.
- Жуда узоқ вақт кетмайдими?
- Ҳужжатларни олиб келаверинг, тезда ишингиз битади.

Бирор соат ўтмай йигит яна кириб келди.

-Сиз ёзиб бўлгандан кейин нима қилишим керак?
- Нечанчи фарзандингиз?
- Тўртинчиси.
- Тўртинчи фарзандда ҳам метрика олиш учун нима қилишни билмайсизми?
- Ҳа, опа, чиндан билмайман. - йигит хўрсинди.

Бироз тўхтадида, кейин гапларини давом эттирди.

- Дадамни ўтганларига энди уч ой бўлади. Ишонмассиз, шу уч ой ичидаёқ шунақаям ўринлари билиняптики...

Йигит яна тин олди ва;

- Дадам ҳаётликларида, бирор маротаба ҳам уйимиздаги ҳужжат ишлари билан шуғулланмаганман. Ҳаттоки фарзандларимга ҳам метрикани дадамни ўзлари олиб келишган эди. Баъзи бир коммунал тўловларни борлигини билмас ҳам эканман. Рўзғор бозорлигини-ку айтмай қўяверай.
Дадам ҳали ёшлар, бақувватлар деб юраверибмиз, ўлимни хаёлимизга ҳам келтирмагандик.
Энди ўйласам, айтарли хизматларини қилмабман ҳам. Ўтгунларича улар биз фарзандларни хизматимизни қилишибди. Менга шу армон бўлиб қолди.-деди.

Йигит гапидан тўхтади, назаримда айтмоқчи бўлган гапларини айтолмади, кўзларида ёш қалқди, сўзлари бўғзига тиқилди.

Малика Аъзамжонова.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢32👍12👏1
2026 ж. 4 қараша 17,3 мың 23 168