Умр_манзаралари Катта йўл бўйида дарахт ўсарди... Иттифоқо унинг…

#Умр_манзаралари

Катта йўл бўйида дарахт ўсарди... Иттифоқо унинг ёнига бир йўловчи етиб келди. Кун иссиқ, йўловчи чарчаган эди. Дарахт соясида ўтириб дам олди...
Йўловчи очиққан эди. Қараса, дарахтда мевалар пишиб ётибди. У дарахтга чиқишга эринди: тош отди. Мевалар дув тўкилди. Йўловчи тўйгунича еди...
Манзил олис эди. Йўловчи дарахт шохини синдириб, ўзига хасса ясаб олди...
Кейин... тана заҳари танг қилиб қолди. Йўловчи дарахт панасига ўтди...
Сўнг... йўлига кетди...
Дарахт бошқа йўловчини кута бошлади...

Бу йўлнинг номи – Умр, дарахтнинг номи эса – Яхшилик эди...


Ўткир Ҳошимов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31👏5
2026 ж. 2 қараша 8,5 мың 3 74