ОНАЛАР ХАКИДА.. 1⃣ Ҳадяни энг аввал онага сўнг бошқаларга берилиши…

✍ ОНАЛАР ХАКИДА..

1⃣ Ҳадяни энг аввал онага сўнг бошқаларга берилиши маҳбубдир.

2⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам оналарнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4⃣ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаб хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, шунда, қачонки онангни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7⃣ Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У хам сени хар куни қучиб, ҳидларингни хуш кўриб завқланганини эсингдан чиқармагин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍37😢22
2026 ж. 1 қараша 15,4 мың 301