🥀 КЎНГИЛ
Кўнгил, келгин иккаламиз дардлашамиз,
Ҳасратимни гулқоғозга бергум ўраб,
Фироқ деган пари билан қастлашамиз,
Шеър битамиз риёларни қарғаб, қарғаб!
Кўнгил, келгин, иккаламиз йиғлашамиз,
Фарзанд меҳрин, садоқатин алқаб-алқаб.
Кулиб туриб армонлардан сўзлашамиз,
Юрак отлиқ мамлакатни зумда алдаб!
Кўнгил, келгин иккаламиз тиғлашамиз,
Йиртиқ-ямоқ бўлакларни гулга ўраб,
Сен-мен демай бир-биримиз сизлашамиз,
Вақт ҳукмидан ўзимизга сабр сўраб!
Кўнгил, келгин иккаламиз сирлашамиз,
Қиров босган сочимизни зимда тараб!
Сукунатни тинглаб бирга диллашамиз,
Сукунат ҳам суҳбатлашсин сукут сақлаб!
Кўнгил, келгин иккаламиз йиғлашамиз!
Минг йилликдан қолган дардни гулга ўраб! 🥀
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
39
172026 ж. 1 қараша 13 мың 157