Бир кам дунёларда яшаяпмизда Гоҳи юракларга қувончлар тўлиб, Гоҳида…

Бир кам дунёларда яшаяпмизда

Гоҳи юракларга қувончлар тўлиб,
Гоҳида кўзларга аччиқ ёш тўлиб,
Ташвиш деб минг ўлиб, минг бор тирилиб,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.

Умр ўтгувчидир, мисоли  бир шам,
Тугамайди унда асло ташвиш, ғам,
Атадик номини доимо бир кам,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.

Кимдадир ота йўқ, кимдадир она,
Меҳрга зор қанча, кўнгли ғамҳона,
Туғишган жигарлар бўлиб бегона,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.

Ошиқ аҳлига ҳам ҳеч қойилмасман,
Севгисин ҳор қилар, ҳеч тойилмасдан,
Ёлғон ваъдалардан ҳеч тийилмасдан
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.

Дўст деганинг бир кун душманга сотса
Ғанимга айланиб сенга тош отса,
Ёмонга ёлвориб кўзларинг қотса,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.

Не бўлса ҳам берган Аллоҳга шукур,
Камимиз тўлдирар, бағишлар ҳузур,
Тирикмиз  қалбларда  иймон бутундир,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍12
2026 ж. 29 қазан 7,2 мың 3 118