Қадар — Аллоҳнинг ҳикматли ўлчовидир.
Баъзан ҳаётимизда шундай воқеалар бўладики, “Нега айнан мен?” деб қоламиз…
Баъзан мусибат келса, қалбимиз сиқилади, сабримиз синалади.
Лекин мўмин инсон биладики — Аллоҳ ҳеч бир ишни беҳикмат қилмайди.
Қуръони Карим да айтилган:
“Сенга етган ҳар қандай яхшилик — Аллоҳдандир. Сенга етган ёмонлик эса ўзингдандир.”
(Нисо, 79)
Баъзан мусибат — қалбни Аллоҳга қайтариш учун келади...
Қадарга иймон:
— яхшилик келса шукр қилиш,
— мусибат келса сабр қилиш,
— ҳар ҳолатда Аллоҳдан узилмасликдир.
Чунки Аллоҳ бандасига тоқати етмайдиган дардни бермайди…
Баъзи йиқилишлар —туриш учун,
баъзи кўз ёшлар покланиш учун,
баъзи кечиккан бахтлар энг чиройли вақт учун бўлади…
Қалбингиздаги оғриқни ҳам, орзуни ҳам Аллоҳ кўриб турибди...
Аллоҳдан умид узманг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
37
122026 ж. 22 қазан 17,9 мың 5 396