Баъзан кўнглим ҳолдан тояди. ''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди.
''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.

✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман.  Енгил тортаман.

✔️Баъзан сукут қилсамда, кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан.

✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади.  "Албатта, бир қийинчиликдан кейин енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо шу жумладан кейин енгил ўтади.

✔️Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
👍45😢9👏5
2026 ж. 22 қазан 17,9 мың