Аҳил чолу-кампирдан шунча йил ҳеч бир низо жанжалсиз кечирилган турмушнинг сирини сўрашди.
Момо хикоя қиладилар:
- Қизлигимда мени сўраб қўшни қишлоқдан совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди. Тўй бўлди. Куёв мени от-аравада ўз қишлоғига олиб кетди.
Йўлда кетар эканмиз, от бир марта тепинди. Эрим:
- “Бир”, деди.
Яна бир оз йўл юрганимиздан сўнг от яна тепинди. Эрим ғазабланиб:
- “Икки”, деди.
Йўлда давом этдик.
Манзилга етай деган эдик. От учинчи марта тепинди.
Эрим:
- “Уч” деб, дархол аравани тўхтатди. Жахл билан милтиғини олиб отни отиб ташлади.
Мен эримнинг бу жохиллигидан хайратда қолдим. Унга бақирдим:
- Сен қандай шафқатсиз инсонсан? Шу иш учун жониворни ўлдириш шартмиди?
Эрим менга қараб:
- “БИР”, деди 🙊🤔
- ...
Бу сўз менга бир умрга етарли бўлди. Шундан сўнг орамизда ҳеч низо чиқмади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

29
11
7
22026 ж. 22 қазан 23,5 мың 4 272