ЯХШИ ОДАМЛАР Ўзганинг дарди ҳам қилади таъсир, Безовта бўласиз чекиб… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

ЯХШИ  ОДАМЛАР

Ўзганинг дарди ҳам қилади таъсир,
Безовта бўласиз чекиб хавотир.
Аллоҳ сизни шунга қилибди қодир,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Сиз-ла суҳбат қурган топар халоват,
Таъна йўлламайсиз қилиб маломат.
Аллоҳ жонингизни қилсин саломат,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Кўзда шукрона-ю, дилларда меҳр,
Ёмонни эритар сиздаги сеҳр.
Ҳатто тош отганга қилмайсиз қахр,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Ўзга ташвишидан гулдай сўлибсиз,
Жонига жондош-у, малҳам бўлибсиз.
Савоб туҳфасига лим-лим тўлибсиз,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар!

Бировдан умидвор бўлмайсиз зинҳор,
Сиздайлар бор учун олам бетакрор.
Умрингиз ҳар фасли бўлсин гул, баҳор,
Бунчалар яхшисиз яхши одамлар !

Дилобар Уралова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26👏7
2026 ж. 22 қазан 7,6 мың 7 327